Кафедра тарихи

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ 1-СОН ИЧКИ КАСАЛЛИКЛАР ПРОПЕДЕВТИКАСИ КАФЕДРАСИНИНГ ТАРИХИ

1920 йилда Ички касалликлар пропедевтикаси кафедраси мустакил кафедра сифатида фаолият юрита бошлаган.

1985-1947йиллар кафедрага тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Ўзбекистон фанлар академиясининг мухбир – аьзоси Моисей Ильич Слоним рахбарлик қилган.

1926- 1935 йиллар кафедрага профессор Н.И. Рагоза рахбарлик қилган.

1934-1942 йиллар мобайнида профессор Генрих Францевич Манкус кафедрага бош бўлган. Унинг 50 дан ортиқ илмий ишлари жигар, ичак ва ошозон ости бези касалликлари муаммоларига  бағишланган.

1942-1971 йиллар ички касалликлар пропедевтикаси кафедрасини медицина фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон фанлар академиясини мухбир – аьзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Носир Исмоилович Исмоилов бошқарган. У 109 илмий ишларнинг муаллифидир, илмий изланишлар йўналиши  Ўзбекистонда  кўп учрайдиган  меъда – ичак сурункали касалликларини аниқлаш ва даволашга қаратилган. У киши ишлаган даврда 350 дан ортиқ илмий мақолалар, 8 монография ва 3 илмий тўплам чоп этилган ва 3 фан доктори ва 15 фан номзодлари етиштирилган. Бу даврда кафедрада проф. М.С. Турсунходжаева, доцентлар У.Б. Шарапова, Г.К. Зиямходжаева, Ш.Г. Муминова, А.Файзиев, ассистентлар Х.И.Халмеева, А.Х.Хасанов, Р.Ф. Хаирова, В.Т. Бочарина, Ш.М. Ибрагимова, Н.И. Исмаилова, Н.Н. Насретдинова, Я.С. Халидова, Н.Г. Султанова, Р.В. Иногамовалар фаолият юритганлар.

1971-1976 йиллар I даволаш факультетининг ички касалликлар пропедевтикаси кафедрасининг мудири бўлиб тиббиёт фанлари доктори, профессор Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Мунира Саьдуллаевна Турсунхўжаева фаолият юритган. М.С. Турсунхўжаеванинг илмий изланишлари кон – томир касалликларида ва меъда – ичак йуллари касалликларида витамин алмашинувини ўрганишга қаратилган. 75 дан кўп илмий мақолалар муаллифи. Проф. М.С. Турсунхўжаева 2 докторлик ва 11 номзодлик диссертацияларга рахбарлик қилган.   Бу даврда кафедрада доцентлар А.Х. Хасанов, А.М. Шадманов, ассистентлар М.Ю.Саидова, Н.Г. Султанова, Я.С. Халилова, А. Исмаилова, Ш.Г. Мукминова, А. Зиямходжаева, Н.Н. Насритдинова, Р.Ф. Хаирова, Х.И.Халмеева фаолият юритганлар.

1976-1980 йиллари I даволаш факультетининг ички касалликлар пропедевтикаси кафедрасининг мудири бўлиб   тиббиёт фанлари номзоди, профессор Қосимов Эркин Йулдошевич ишлаган.  Профессор Э. Й.Қосимов томонидан 500 дан ортиқ илмий мақолалар ёзилган. Улар орасида 1та ўқув дарслиги, 2 та монография ва бир қанча илмий оммабоп мақолалар бор. Айниқса деонтологиядан ёзилган «Нутқ маданияти ва мулоқоти санъати» китоблари тиббиёт деонтологияси сохасида дастуриламал бўлиб хисобланади. Э.Ю. Косимов 6 та фан доктори ва 31 та фан номзоди тайёрлаган.  Бу даврда кафедрада доцентлар А.Х. Хасанов, М.Ю. Саидова, Н.Н. Насритдинова, А.Б. Бабаджанова, А.А. Алижанов, П.Н. Павлий, О.И. Исаева, доц. Нуритдинов Б.Н., доц. Толипов Б.А.  фаолият юритганлар.

1980 – 1997 йиллари кафедра мудири бўлиб тиббиёт фанлари доктори, профессор Рохила Абзаловна Қорабаева тайинланган. 100 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи, илмий ишлар асосан ревматология муаммоларига бағишланган. Р.А. Корабоева бошчилигида «Дашт шароитида ревматизм таркалиши, турли факторларнинг ревматизм кечишига таъсири ва профилактика чораларини ишлаб чиқиш» мавзусида илмий изланишлар олиб борган.  Р.А. Қорабоева 2 фан доктори ва 10та фан номзодларини тайёрлаган. Шу даврда кафедрада профессорлар М.Р. Елисеева, М.Ю. Саидова, Н.Н. Насритдинова, доцентлар А.Х. Хасанов, А.Х. Абдуллаев, Н.А. Ахмедова, М.М. Азимова, ассистентлар Н.И. Исмаилова, Н.Г. Султанова, П.Н. Павлий, О.И. Исаева, А. Мурадкасымов, А.А. Алижонов, Н.П. Шоназаров, М.Ш. Каримов, У.С. Садыков, Х.А. Ходжаева, В.К. Хан, Д.А. Султанходжаева, М.Ю. Чаудхури фаолият юритганлар.

Профессор Корабаева Р.А. ревматология бўлимида беморларни  кўрикдан  ўтказмоқда (1985)

Доцент Хасанов А.Х ревматология бўлимида беморларни кўрикдан ўтказмоқда (1981)

1997-2000 йиллар кафедрага тиббиёт фанлари доктори Аброр Хотамович Абдуллаев рахбарлик килган. А.Х. Абдуллаев 70 дан ортик илмий ишлар рахбари. Бу даврда кафедрада профессор Р.А. Карабаева, доцентлар А.Х. Хасанов, Н.А. Ахмедова, М.М. Азимова, ассистентлар Ж.А. Султанходжаева, О.И. Исаева, Д.М. Расулова, К.К. Расулова, С.С. Самариддинова, Н.Х. Хабилова, М.В. Фёдорова, М.Х. Шоюсупова, Х. Исакова, Ш. Гулямова, Т.Т. Саидазовалар фаолият юритганлар.

1990-йилда Тошкент тиббиёт институти базасида иккита биринчи ва иккинчи Тошкент Давлат тиббиёт институтлари ташкил қилинди.

Биринчи Тошкент Давлат тиббиёт институти ички касалликлар пропедевтикаси кафедрасига 1990-йилда профессор Карабаева Р.А раҳбар бўлган. Иккинчи Тошкент Давлат тиббиёт институти ички касалликлар пропедевтикаси кафедрасига 1990-йилда профессор Косимов Э.Ю кафедра мудири бўлиб тайинланган. 2000-йилдан шу кафедрага профессор Каримов Маъруф Шакирович кафедра мудири этиб сайланди.

2005-йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига асосан Биринчи Тошкент Давлат тиббиёт институти ва Иккинчи Тошкент Давлат тиббиёт институтлари негизида Тошкент тиббиёт академияси ташкил этилди.

2005-2014 йиллар Тошкент тиббиёт академияси Даволаш факультети ички касалликлар пропедевтикаси, гематология ва харбий дала терапияси, касб   касалликлари, олий маълумотли ҳамшира кафедрасига профессор, Соғлиқни сақлаш аълочиси Шерзод Яхьяевич Зокирхўжаев рахбарлик килган. Ш.Я. Зокирхужаев «Гастроэнтерология, гепатология, диетология ва клиник иммунология» мавзусида илмий изланишлар олиб борган. Ш.Я. Зокирхўжаев Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 15 йиллиги, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллиги кўкрак нишонлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ёрликлари билан тақдирланган. Ш.Я. Зокирхўжаев Россия Федерацияси тиббиёт ва тиббий техника фанлари академияси академиги, Америка Қўшма Штатлари ва Россия гастроэнтерологлар ассоциациясининг аъзоси. Ш.Я. Зокирхужаев 370 дан ортиқ илмий мақолалар, 5 та монография ва 1 та ўқув адабиёти муаллифи. Ш.Я. Зокирхўжаев томонидан 2 нафар фан номзоди ва 3 нафар фан доктори тайёрланган.

Кафедра ходимлари томонидан профессор Э.Ю.Қосимов хотирасига бағишлаб 2016 йилда Тошкент тиббиёт академиясида тадбир ўтказилди

2015-йилда иккита институтнинг ички касалликлар пропедевтикаси кафедраси бирлаштирилди.

2015-2019 йиллар кафедрани профессор Каримов Маъруф Шакирович  бошқарди. Маъруф Шакирович 300 дан ортик илмий мақолалар, 50 дан ортик илмий методик қўлланмалар ва ички касалликлар пропедевтикаси дарслиги муаллифи. М.Ш. Каримов 22 та фан номзоди ва 2 та фан доктори тайёрлаган.  2001 йилдан 2005 йилгача Каримов М.Ш. илмий ишлар буйича проректор лавозимида ишлаган. Бу вактда институт илмий салохияти кўтарилди. Амалий тиббиёт долзарб муаммоларига бағишланган илмий ишлар кўпайди. Илмий изланувчилар сони кўпайди. Кафедрада М.Ш.Каримов бошчилигида педагогик, даволаш ва тарбиявий ишлар юқори савияда олиб борилди.  Каримов М.Ш. томонидан талабалар дарсларни яхши ўзлаштиришлари учун фан буйича янги педагогик технологиялар йулга қўйилди. Кафедрада мунтазам равишда клиник конференциялар ўтказилади, касалликларни даволашда янги диагностика ва даволаш усуллари тадбик этилди.

Профессор Каримов М.Ш. беморларни кўрикдан ўтказмоқда (2001 йил)

Кафедрада 2 та профессор, 4 та доцент, 4 та катта ўқитувчи ва 12 та ассистент фаолият кўрсатди.

2019 йил сентябрь ойидан кафедра иккига бўлинди ва даволаш факультети 1-сон ички касалликлар пропедевтикаси кафедраси мудири этиб Мирахмедова Хилола Тухтасиновна тайинланди. Мирахмедова Хилола Тухтасиновна  тиббиёт фанлари доктори, доцент. 2019 йилдан даволаш факультетининг 1-сон ички касалликлар пропедевтикаси кафедраси мудири. 2003 йилда «Реактивные артриты урогенитальной этиологии клиника, течение, лечение прогноз в зависимости от фенотипов гаптоглобина и группы крови АВ0» 14.00.05- ички касалликлар ихтисослиги бўйича номзодлик диссертациясини, 2018 йилда «Вопросы диагностики, патогенеза псориатического артрита и разработка комплексной терапии» мавзусида 14.00.05– ички касалликлар ва 14.00.11– дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари) ихтисосликлари бўйича докторлик (Doctor of science) диссертациясини ҳимоя килган. Терапевтик фанлари ва УАШ таёрлаш йўналиши бўйича   циклопредмет секцияси раиси. УАШ ахборотномаси журналига маъсул. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ревматология бўйича бош консултанти.

Кафедрада профессор, доцент, 3 та катта ўқитувчи ва 8 та ассистент. 2 та тиббиёт фанлари доктори ва 5та т.ф.н. фаолият юритади.

Мирахмедова Х.Т.  Псориатик артрит бўйича етук мутахассис ревматолог профессор Бадокин В.В. билан биргаликда (Россия Федерацияси, 2016)

Мирахмедова Х.Т. ревматологик касалликларни кўрикдан ўтказмоқда (2019 йил)