Тошкент Тиббиёт Академияси
1-Сон ички касалликлар пропедевтикаси кафедраси
Диетология йўналиш магистратураси
Салихов Мирилхам Усманович
“Диетология” йўналиши магистратураси
дастур директори ва модератори.
ТАШКИЛ ҚИЛИНИШИ: Ўз.Р. Вазирлар Маҳкамасининг 25 апрел 2013 йил № 102 «Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори хамда ахолини соғлом овқатланиш концепцияси (2015) асосида дунё тиббиётида диетологларни тутган ўрни ва вазифалари ўрганиб чиқилиб, шу стандартлар асосида клиницист диетологлар тайёрлаш мақсадида диетология магистратураси ташкил қилинган.
ТАРИХИ: Тошкент Тиббиёт Академияси 1-сон ички касалликлар пропедевтикаси кафедраси таркибида диетология йўналиши бўйича диетолог мутахассислар тайёрланувчи магистратура 2016 йил сентябрь ойида ташкил этилган. Илгари шифохоналарда диетология билан тиббий профилактика факультетини тугаллаган мутахассислар шуғулланишган ва шу вақтгача тайёрланган диетолог мутахассислар амалдаги Певзнер таомномасига асосан шифохона овқат тайёрлаш блокида пархез таомни бир турдаги касалликлар учун хамма беморларга бир хил тарзда тайёрланган. Хозирги вақтда диетология йўналиш магистратурасига даволаш факультети ва тиббий педагогика факультетини тугаллаган талабалар қабул қилинмоқда. Диетолог- мутахассис иш фаолиятида соғлом шахсларни касби, жисмоний юкламаси, ёши, жинсини, энергия сарфини хисобга олиб, беморларни касаллик тури ва организмдаги метаболик ўзгаришларини тахлил қилиб, соғлом шахсларга ва беморларга индивидуал пархез таомнома тузиш малакасига эга бўлишлари керак.
МАҚСАДИ: Соғлиқни Сақлаш тизимининг барча бўғинида, тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнида беморларда ўткир ва сурункали касалликларни ташҳислаш, консерватив ва жаррохлик йўли билан даволаш билан бирга малакали илмий асосланган пархез билан даволашни ўргатишдир.
Диетолог мутахассислигини эгаллаган магистр қуйидаги ташкилотларда касбий фаолият юритиши мумкин: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда республика илмий-тадқиқот институтларида, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш- профилактик муассасаларида, санаторийларда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида тиббиётга оид фанларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш билан таъминлашни ўз ичига олади. Республика, вилоят, шаҳар, туман ва тармоқ (Ўзбекистон республикаси ҳаво йўллари, Ўзбекистон темир йўллари ва бошқалар) давлат ва хусусий даволаш касалхоналарида, санаторияларда, пархез билан даволаш тизимини ташкил қилиш ва шу билан боғлиқ комплекс масалаларни ечиш каби вазифаларни бажаришлари мумкин.
ФАОЛИЯТИ: Тошкент Тиббиёт Академияси 1 – сон ички касалликлар пропедевтикаси кафедраси таркибида диетология йўналиш бўйича диетолог мутахассислар тайёрланувчи магистратура 2016 йил сентябрь ойидан ташкил этилиб, икки йиллик ўқув режаси бўйича икки нафар диетолог битирган; бир нафари битирувчи; уч нафари ҳозирда биринчи курсда ўқимоқда.
Диетологияни илмий ёндашган холда қўллаш муолажалар таъсирини оширишини клиник фанларни ўқитиш жараёнида магистрлар томонидан ўзлаштирилиши бўлғуси диетолог ходимлар тайёрлашда ахамиятга эгадир. Магистрлар назарий тайёргарлиги учун ТТА илмий адабиётлар базаси, виртуал кутубхона, кафедрада ўқув адабиётлари, ўқув услубий қўлланмалар мавжуд.
НАЗАРИЙ СЕМИНАР МАШҒУЛОТЛАРИ
Назарий семинар машғулотлари календар тематик режага асосан хафтада икки марта кафедрада ўтилади. Мавзуни ўзлаштиришда магистр томонидан йиғилган назарий маълумот кўриб чиқилади ва педагогик технологиялар (тест, концептуал таблица, кластер, пирамида, swot) қўллаш орқали назарий билимларни ўзлаштиришга эришилади.
Ўқув йили бошидан магистр диетология ва нутрициология фани асосларини ўрганиб бошлайди. Магистр талаба бакалавриатурада олган клиник маълумотларни диетология фани аспектида ўрганиб чиқади хамда олган назарий маълумотларини амалий кўникмаларни мустақил ўзлаштиришни ротация машғулотларида модератор назоратида бажаради.
ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШИ (РОТАЦИЯ)
Илмий тадқиқот иши(ротация)-ўқув йили бошида ротация календар тематик режасига асосан магистратура мутахассислик йўналишига оид тузилган шартномалар асосида клиник базалар ва лабораторияларда амалий кўникмаларни ўзлаштириш ва бевосита иш жараёни билан танишиб, диетолог клиницист мутахассислигини ўзлаштириш тарзида олиб борилади.
№ |
Илмий-тадқиқот иши учун шартнома тузилган ташкилот |
Амал қилиш муддати |
1. |
ЎзРССВ Тошкент Тиббиёт Академияси I клиникаси |
30.06.2022 йил |
2. |
ЎзРССВ Тошкент Тиббиёт Академияси II клиникаси |
30.06.2022 йил |
3. |
Тошкент Тиббиёт Академияси Болалар, ўсмирлар гигиенаси ва овқатланиш гигиенаси кафедраси |
30.06.2022 йил |
4. |
ЎзРССВ Республика Тери-Таносил клиник касалхонаси |
30.06.2022 йил |
5. |
ЎзРССВ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Республика эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти ва клиникаси |
30.06.2021 йил |
6. |
Ўзбекистон Республика Давлат Санитария ва Эпидемиология осойишталиги агентлиги |
31.06.2022 йил |
7. |
Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази |
30.06.2022 йил |
8. |
Узстандарт агентлиги республика синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси |
31.06.2022 йил |
9. |
ЎзРССВ Ўзбекистон Республика ихтисослашган урология илмий амалий тиббиёт маркази |
31.06.2022 йил |
10. |
ЎзРССВ Ўзбекистон Республика Ш.А. Алимов номли ихтисослашган фтизиатрия ва пулмонология илмий амалий тиббиёт маркази |
31.06.2022 йил |
Диетология фани учун клиника бўлимларида- беморлар билан ишлаш, бунда умум клиник текширувлардан ташқари махсус диетологик текширувлар, антропометрик текширувлар, умумий лаборатор ва биохимик махсус диетологик асбобий текширувлар ўтказиб пархез таом муолажасини тайинланиши ва таъминланиши, овқат тайёрлаш ва тарқатиш жараёни билан танишиб чиқиш хамда шу жараёнда бевосита иштирок этиш талаб этилади. Бахолаш амалий кўникмаларни сони, бажарилганлик сифатини аниқлаш билан амалга оширилади.
ИЛМИЙ ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТ МАШҒУЛОТЛАРИ
Магистратурани асосий мақсадидан бири илмий педагогик кадр тайёрлаш бўлгани учун магистрларни педагогика асосларини эгаллаганлиги гурухларда дарс жараёнини ташкиллаштириш, талабалар билан ишлаш, амалий машғулот ва маърузаларни ташкиллаштириш жараёни билан таништириш хамда уни ташкиллаштириш усуллари билан таништирилади. Бахолаш учун магистр томонидан педагогик технологиялардан фойдаланиб тегишли мавзуни ёритиб бериши, ташкилотчилик қобилияти, педагогика усулларидан фойдалана билиши назарда тутилади. Илмий тадқиқот жараёни методологияси ўзлаштирилади.
МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯ МАШҒУЛОТЛАРИ
Магистрлар ўқув йили бошида диетология бўйича мавжуд мавзулар тўпламидан модератор билан мавзу танлаб, кафедра кенгаши ва муаммолар хайатида хамда академия кенгашида тасдиқланган мавзу юзасидан муаммоларни аниқлаб, уларни ечимини топиш учун шахсий режа асосида илмий изланиш ўтқазиш кўникмасини эгаллашига эришилади. Илмий изланиш жараёнини илмий кенгаш ва муаммолар хайати томонидан тасдиқланган илмий рахбар магистрлик диссертация мавзусига асосан шахсий режага мувофиқ олиб борилаётган илмий изланишларини статистик тахлил қилиб, уларни публикация қилиш хамда умумлаштириб, илмий хулосалар чиқариш ва магистратура якунидаги химояга тайёрлаш вазифаси туради.
ДИЕТОЛОГИЯ ЙЎНАЛИШ МАГИСТРАТУРАСИ 2016-2021 ЎҚУВ ЙИЛЛАРИ МАГИСТРАТУРА ТАЛАБАЛАРИНИНГ ТАСДИҚЛАНГАН МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАЦИЯ МАВЗУЛАРИ ВА ИЛМИЙ РАХБАРЛАРИ
т/р | Магистрлик иши мавзуси | Магистр Ф.И.Ш. | Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, илмий унвони |
1. | Сурункали гепатитларда диетотерапия самарадорлигини бахолаш ва миллий таомлар асосида овқатланиш рационини тузиш | 2016-2018 ўқув йили: Жалолов Нозим | Зокирхўжаев Шерзод Яхъёевич, т.ф.д.,профессор |
2. | Оценка эффективности диетотерапии национальными блюдами и местными продуктами при ревматических заболеваниях | 2017-2019 ўқув йили: Якубова Муниса | Солихов Мирилҳом Усмонович, катта ўқитувчи |
3. | Сравнительная эффективность различных диетотерапий при гипертонической болезни. | 2018-2020 ўқув йили: Хасанова Гулчеҳра | Тўхтаева Нигора Хасановна Phd,катта ўқитувчи |
4. | Остеоартрозда метаболик бузилишлар диетотерапияси | 2019-2021 ўқув йили: Шатурсунова Зилола | Мирахмедова Хилола Тўхтасиновна, т.ф.д., доцент |
5. | Подагра касаллигида метаболик ўзгаришлар ва уни диета ёрдамида махаллий озиқ – овқатлардан фойдаланган холда коррекциялаш | 2019-2021 ўқув йили : Нормуродов Фарход | Мирахмедова Хилола Тўхтасиновна, т.ф.д., доцент |
6. | Диетотерапия метаболических нарушений при хронической сердечной недостаточности | 2019-2021 ўқув йили : Исмаилова Нозима | Паттахова Малика Хусановна т.ф.н. ассистент |
ДИЕТОЛОГЛАР ИШЛАШИ МУМКИН БЎЛГАН МУАССАСАЛАР
- Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида;
- Республика илмий-тадқиқот институтларида;
- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш – профилактик муассасаларида, санаторийларда;
- Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида тиббиётга оид фанларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш билан таъминлашни ўз ичига олади;
- Республика, вилоят, шаҳар, туман ва тармоқ (Ўзб. Респ. ҳаво йўллари, Ўзбекистон темир йўллари ва бошқалар) давлат ва хусусий даволаш касалхоналарида, санаторияларда, пархез билан даволаш тизимини ташкил қилиш ва шу билан боғлиқ комплекс масалаларни ечиш каби вазифаларни бажаришлари мумкин.
2019-2020 ўқув йили “Диетология” йўналиш магистратураси фаолияти
2019-2020 ўқув йили Диетология йўналиш магистратурасига кириш имтихонларини муваффақиятли топширган талабалар Шатурсунова Зилола, Исмаилова Нозима, Нормурадов Фарход I курсга қабул қилинди.
2020 ўқув йили II курс талабаси битирувчи магистр Хасанова Гулчеҳра |
2019-2020 ўқув йили I курс магистр талабалари
Шатурсунова Зилола Исмаилова Нозима Нормурадов Фарход
2019-2020 ўқув йили I курс магистр талабалари ўқув йили бошида магистратурадаги ўқув жараёни структураси ва фанларига оид меёрий хужжатлар билан танишиб чиқиб, магистрлик машғулотлари хужжатларини юритиб бошладилар. Диетология фанидан магистрлик диссертацияси мавзусини ва илмий рахбарни муаммолар хайатида мухокамадан ўтказиб тасдиқлатдилар. Шахсий иш режасини тасдиқлатиб шу асосда илмий изланиш ишларини бошлаб юбордилар. I курс магистр талабалари фан асосларини эгаллашиб хозирда турли патологияларда пархез таомномани тузишни ўзлаштирмоқдалар. Россия федерацияси бош ревматологи профессор Лила А. Иштирокидаги илмий- амалий конференцияда қатнашдилар. “Устоз-шогирд” йўналишида Тиббиёт Академияси талабалари учун талабалар турар жойида “ Соғлом овқатланиш” мавзусида тадбир ташкил этишда фаол иштирок этишди ва маърузалар ўқишди. I курс магистр талабалари ўз билимларини ошириш учун ТТА кутубхонаси, Республика А.Навоий кутубхонаси ва интернет тармоғи СКОПУС базасидан диетологияга оид материалларни олишмоқда. Олинган материалларни семинар машғулотларида мухокама қилиб хулосалар қилинмоқда. Магистр талабалар маънавият йўналишида Республика Қариялар пансионатида бўлишиб сухбатлар ўтказишди. Пансионат рахбарияти ректор Л.Н. Тўйчиев номига ташаккурнома юборишди. Магистр талабалар қуролли кучлар музейи ва бошқа маънавият масканларига ташриф буюришди. Халқаро хамкорлик йўналишида I курс талабаси Шатурсунова Зилола Россия федерацияси дистанцион ўқитиш интернет тизимга хужжат топшириб, хозирда шу тизимда ўқиб ўз билимини оширмоқда. I курс талабаси Нормуродов Фарход Спорт коллежига диетолог мутахассислиги бўйича 0,5 ставкага ишга қабул қилинди. II курс талабаси битирувчи магистр Хасанова Гулчеҳра Украина давлати Киев шахрида Диетологияни долзарб мавзулари ва “Спорт нутрициологияси” мутахассислигидан малака ошириб сертификат олиб келди. II курс талабаси битирувчи магистр Хасанова Гулчеҳра диетология мутахассислиги бўйича Республика спорт федерациясига ишга қабул қилинди. II курс магистр талабаси Хасанова Гулчеҳранинг магистрлик диссертацияси кафедра мухокамасида яхши бахоланди.