Азиз битирувчилар!

Тошкент тиббиёт академияси 1-сон ички касалликлар пропедевтикаси кафедраси диетология йўналиш магистратураси, клиник ординатураси ва терапия клиник ординатураси сизларни, ҳаётингиздаги муҳим босқич, олий ўқув юртини муваффақиятли тугатганингиз билан чин қалбдан табриклайди!

Ҳозир сизлар учун ҳаётдаги муҳим босқич – тор мутахассисликни танлаш турибди.

1-сон ички касалликлар пропедевтикаси кафедраси диетология йўналиш магистратураси, клиник ординатурасида ва терапия клиник ординатураси бакалавриат таълимидан кейинги магистратура – 2 йиллик, ординатуралар – 2 йиллик икки турдаги йўналиш мавжуд. Дарслар рус, ўзбек тилида олиб борилади

Қуйидаги мутахассисликлар бўйича йўналишлар мавжуд:

Диетология – магистратура ва клиник ординатура;

Терапия – клиник ординатура.

Бу йўналишларда қуйида келтирилган факультетларини битирган талабалар таҳсил олишлари мумкин:

  • даволаш факультети;
  • тиббий-педагогика факультети;
  • педиатрия факультети битирувчилари,
  • мутахассислик малака талаблари мос келувчи хорижий битирувчи бакалаврлар.

Дарслар қуйидаги базаларда олиб борилади:

  • Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида жойлашган 1-сон ички касалликлар пропедевтикаси кафедраси ва клиникаси бўлимлари.
  • Тошкент тиббиёт академияси болалар, ўсмирлар ва овқатланиш кафедраси.
  • ЎзССВ Республика тери-таносил клиник касалхонаси.
  • Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария ва эпидемиология осойишталиги агентлиги.
  • Ўзстандарт агентлиги республика синов ва сертификатлаштириш давлат корхонаси.
  • Ўзбекистон Республикаси ихтисослашган онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт маркази
  • Ўзбекистон Республикаси ихтисослашган урология илмий амалий тиббиёт маркази
  • Ўзбекистон Республикаси Ш.А. Алимов номли ихтисослашган тиббиёт маркази

Истиқболингиз: Диетология мутахассиси ва терапия мутахассиси ишлаши мумкин бўлган муассасалар:

  • хусусий ва давлат даволаш-профилактика муассасаларида;
  • хусусий ва давлат тиббий амалий марказларида;
  • ишлаб чиқариш корхоналари тиббий санитария қисмларида;
  • юқорида келтирилган барча ўқув клиник базалари муассасаларда;
  • олий ва махсус-ўқув юртларида педагог ва илмий ходим сифатида (магистратурани тамомлагандан сўнг).

Даврамизга хуш келибсиз!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.